Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Макка аҳлини озиқ-овқат билан таҳминлашни буюрганлар. Негаки, бу ишда аҳли ҳарбга ёрдам бериш, уни қўллаш деган маъно йўқ. Бундан ташқари мусулмон савдогарлар саҳобалар замонида тижорат учун дорулҳарбга кирардилар. Бу иш саҳобаларнинг кўз ўнгида рўй берарди. Ҳеч ким уни рад қилмади. Агар ножоиз иш бўлганида саҳобалар жим турмасдилар. Уларнинг билиб туриб жим туришлари сукутий ижмоъдир. Демак, мусулмон ва аҳли зимма савдогарлар озиқ-овқат ва матоларни тижорат учун хорижга олиб боришлари жоиз. Фақат ноёблиги туфайли фуқароларнинг ўзига етишмаётган нарсаларни олиб чиқиш тақиқланади.


Юқорида айтганларимиз ҳукман дорул-ҳарб билан бўладиган тижоратга алоқадордир. Агар Исроил каби амалда дорул-ҳарб бўлса, у билан тижорат қилиш қуролда ҳам, озиқ-овқатда ҳам, бошқада ҳам мутлақо, жоиз эмас. Чунки бу иш мусулмонларга қарши кофирни қўллаш ҳамда гуноҳ ва тажовузкорликка ёрдам бериш ҳисобланади. Шунинг учун бу иш тақиқланади.


Булар мамлакатдан товар олиб чиқишга нисбатан айтилган гаплардир. Товар олиб киришга нисбатан эса Оллоҳ Таолонинг:


«وَأَحَلَّ اللَّهُ الْبَيْعَ» 
– „Оллоҳ савдони ҳалол қилди“,                                          [2:275]
деган ояти бўлиб, у умумийликни ифодалайди ва ички тижоратни ҳам, ташқи тижоратни ҳам ўз ичига олади. Мусулмон ёки зиммийни юртга мол олиб киришдан тақиқловчи ҳужжат ворид бўлмагани боис, бу ишнинг ҳалоллиги хусусидаги ҳужжат умумийлигича қолади. Шунга биноан мусулмоннинг юртга мусулмон эгалик қилиши мумкин бўлган ҳар қандай молни олиб киришга ҳаққи бор. Унга тўсқинлик қилиш дуруст эмас.


Аҳли аҳдлар билан ташқи тижоратда мамлакатдан товар олиб чиқиб кетишлари ёки олиб киришларидан қатъий назар, улар билан тузилган битимларга қараб муомала қилинади. Уларнинг қурол ва уруш учун зарур бўлган нарсаларни сотиб олишларига, сотиб олган бўлсалар юртимиздан олиб чиқиб кетишларига йўл қўйилмайди. Чунки бу нарса уларга ёрдам бериш ҳисобланади. Зеро, улар гарчи аҳли аҳд бўлса ҳам, аҳли ҳарбга айланишлари эҳтимолдан узоқ эмас. Лекин уларни хавф сололмайдиган ва уларга ёрдам бериш ҳисобланмайдиган бирон муайян қурол билан қуроллантиришда мусулмонлар учун манфаат бўлса, бундай савдо билан шуғулланиш жоиздир. Чунки қурол ва урушда ёрдами тегадиган нарсалар савдоси ман қилинишининг иллати душманга кўмак ва ёрдам бермасликдир. Иллат топилмаса, ҳукм ҳам топилмайди.

 

130-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143